3 Феврал 2020 йил 246

186 дона гугурт қутиларга жойланган гиёҳвандлик воситалари аниқланди

Божхона ва ДХХ вилоят бошқармалари, вилоят ва Вобкент тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Вобкент туманида яшовчи 55 ёшли И.Қ.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, унинг ёрдамчи ва яшаш хоналарида жами 186 дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларга алоҳида-алоҳида қадоқланган ҳолда ҳамда 3 дона целофан пакетларга ва 1 дона мато ўрамига жойлаштирилган жами 3.618,43 гр.га тенг бўлган кўп миқдордаги “марихуанна” гиёҳвандлик воситасини келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, унинг уйини кўздан кечириш давомида ҳовлида мавжуд экин ерида экилган анор буталари орасида 32 туп таъқиқланган “каннабис” гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми ва 270-моддаси 1-қисмибилан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech