31 Октябр 2020 йил 671

Бухорода ўтказилаётган “Оилам бахти-ўз қўлимда”ойлиги якуний босқичда

Жорий йилнинг 29-сентябрь кунидан 29 октябрь кунига қадар Бухоро вилояти ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, Олий таълим муассасалари, Касбий таълимни ривожлантириш ва Мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилояти суди ҳамда Бухоро вилояти бандлик бош бошқармаси, Марказий банк Бухоро вилояти  бош бошқармаси,  «Тадбиркор аёл» уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон савдо саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси, “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бўлими ҳамда ушбу идораларнинг қуйи тизимлари мутасаддилари билан ҳамкорликда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида “Оилам бахти-ўз қўлимда” ойлиги ўтказилди.                               

Мазкур ойликни ўтказишдан мақсад, оилавий ажрим, эрта туғруқ ва эрта турмуш, ўз жонига қасд ва суиқасд, хотин-қизлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш ҳамда хотин-қизларнинг бошқа турдаги муаммоларини ҳал этишдан иборат.

Ойлик доирасида олиб борилган кенг қамровли тадбирлар натижасида 921 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, 957 нафар ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан олиб борилган профилактик ишлар натижасида 512 нафар оилалар яраштирилди.

Шунингдек, ўз жонига қасд қилиш ва суиқасд, эрта туғруқ ва эрта турмуш ҳамда хотин-қизлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида 544 та маҳаллаларда, 311 та таълим муассасалари ва 180 та корхона ҳамда ташкилотларда 967 маротаба профилактик огоҳлантирув ва тушунтириш ишлари олиб борилиб, давра суҳбатлари ўтказилди.                                                             

86 нафар оила турмуш доирасида низолашаётган, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга “Ҳимоя ордер”лари берилиб, улардан 72 нафарининг  яраштирилишига эришилди.

Бундан ташқари хотин-қизларнинг 421 нафарини сектор раҳбарлари ташаббуси билан мавсумий ишларга жалб қилиш чоралари кўрилди.

Мазкур йўналишдаги профилактик тадбирлар вилоятда бир дам ҳам сусайтирилмасдан, жадаллик билан давом эттирилмоқда.  

Text to speech