24 Ноябр 2020 йил 250

“Қидирув” тезкор тадбирида суд идораларидан яшириниб юрган Бухоролик шахс Қашқадарё вилоятида қўлга олинди.

Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан олиб борилган қидирув махсус тезкор профилактик тадбири натижасида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, жазодан қутулиш мақсадида суд идораларидан яшириниб юрганлиги учун жиноят ишлар бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан жорий йилнинг 12 ноябрь кунидан буён қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар Талижа кўчасида рўйхатда турувчи 1971 йилда туғилган Ш.М. Қашқадарё вилояти ҳудудида қўлга олиниб, Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Text to speech