12 Ноябр 2020 йил 573

13 ноябрь – “Халқаро кўзи ожизлар куни” муносабати билан Бухоро вилояти ИИБ томонидан ташкил этилган тадбир

Бу ёруғ дунё гўзаллигини туйиш, ундан баҳраманд бўлиш, яқинлари дийдорини кўра олиш, ҳатто инсон кундалик оддий юмушларини бажаришда бировнинг қарамоғига муҳтож бўлмай мустақил ўзи ҳаракатлана олиши, нақадар улкан бахт эканлигини гоҳо унутиб қўямиз, афсус қандли диабет каби шундай дард асоратлари борки, кишининг кўриш қобилиятини сустлаштириши ёки батамом сўқир қилиб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган  13 ноябрь – “Халқаро кўзи ожизлар куни” муносабати ҳамда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг ташаббуси билан Кадрлар бошқармаси ва Тиббиёт бўлими ходимлари, шифокор ва ҳамшираларидан иборат ишчи гуруҳи, ички ишлар тизимида бир неча йиллар давомида сидқидилдан хизмат қилиб, ҳозирги кунда нафақага чиққан, фарзандлар, набиралар бағрида қарилик гаштини сураётган, бироқ қандли диабет касаллигининг асорати сабаб кўриш қобилияти ўта заифлашиб ожиз бўлган, 1-гуруҳ ногирони ва бировнинг қарамоғига муҳтож бўлган ички ишлар идоралари пенсионерларининг уйларига уларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида ташриф буюрилиб, офтольмолог кўриги ва тиббий кўрикдан ўтказилдилар.

Таҳлил учун қон анализлари олиниб, кўзи ва қандли диабет касаллиги учун бир неча турдаги дори-дармон, тиббий ниқоблар ва антисептик воситалари бепул тақдим этилди.

Шунингдек, истеъфода юрган нафақахўрлар билан дилдан суҳбат ўтказилиб, хизмат даврларидаги ёрқин хотиралар эсга олинди, ташрифдан бениҳоя мамнун бўлган кексалар дуоси эса қалбларга ёруғ нур бахшида этди.     

Text to speech