26 Ноябр 2020 йил 637

2020 йил 25 ноябрь куни Ижтимоий тармоқларда тарқаган йўл ҳаракати қоидабузарлиги ҳолати туширилган фотосурат юзасидан расмий муносабат

2020 йил 25 ноябрь куни Интернетнинг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги “BUKHARA NEWS” каналида “Ҳокимият вакиллари мошинасини қўйиб кетган пайт тагига пиёдалар ўтиш йўлаги чизиқларини чизиб кетиш яхши эмасда. Русчасига "ПОДСТАВА" дейиладими?” сарлавҳаси остида 80/162 ААА давлат рақам белгили автомашинанинг амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги тўғрисида фотосурат жойлаштирилган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу фотосуратдаги автомашинанинг, Бухоро вилояти Қурилиш Бош бошқармасига тегишли эканлиги аниқланиб, автомашина ҳайдовчиси Р.Р.га нисбатан амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг учинчи-бандини бузганлиги учун 80-187511 рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Text to speech