3 Феврал 2020 йил 1652

53 ёшли ўғил 84 ёшли отасини уриб, тан жароҳати етказди

Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида яшовчи, 1966 йилда туғилган Станислав Б.В 2019 йил 3 сентябрь куни уйида отаси 1935 йилда туғилган Владимир Б.В билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, жанжал натижасида отасини уриб, ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech