9 Декабр 2020 йил 545

“9 декабрь - Ҳалқаро коррупцияга қарши кураш” куни муносабати билан Бухорода қатор тарғибот тадбирлари ўтказилди

2020 йил 9 декабрь куни “Ҳалқаро коррупцияга қарши кураш” куни муносабати билан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши қурашиш бўлими ходимлари томонидан Бухоро давлат университети, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтининг Бухоро филиали ҳамда Бухоро вилояти “Соғликни сақлаш ” бошқармаси мутасадди ходимлари иштирокида “Коррупция – келажак кушандаси” номли мавзуда бир катор давра суҳбатлари ўтказилди.

Ўтказилган давра суҳбатларида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари томонидан “Коррупция” нинг вужудга келиши, мазмун-моҳияти ва аянчли оқибатлари ҳамда қонунда белгиланган нормалар хусусида тушунтириш, огоҳлантирув ва профилактик тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Бугунги кунда вилоятмизда қайд этилган коррупцион жиноятларнинг аксарияти соғлиқни сақлаш ҳамда таълим тизими ходимлари томонидан содир этилаётганлигини инобатга олиб, ҳар бир содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, бунга имкон берган шарт-шароитлар, бу турдаги жиноятларни олдини олиш, келгусида бундай иллатнинг содир этилмаслиги кафолатини таъминлаш мақсадида соҳа мутасаддиларининг масъулиятини ошириш, корруциянинг ҳар қандай кўринишига қарши кескин кураш олиб боришда жамоатчилик назоратини кучайтириш, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларнинг фаол блогерлари билан очиқлик ҳамда шаффофлик пиринциплари асосида ҳамкорликда фаолият олиб бориш зарурлиги уқтириб ўтилди.

Шунингдек, ушбу давра суҳбатлари давомида “Коррупция”га карши курашиш, унинг илдизини йўқ қилиш борасида келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган манзилли чора тадбирлар юзасидан Таълим ва Соғлиқни сақлаш тизими билан келишилган “Қўшма режа” ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

Text to speech