6 Декабр 2022 йил 870

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

2022 йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Ғиждувон тумани Улуғбек кўчасида яшовчи 1988 йилда туғилган Р.Б. ва шу туманнинг Абади кўчасида яшовчи 1974 йилда туғилган А.Ш. лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзгаларнинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, вобкентлик икки нафар фуқарони алдаб, уларнинг ишончига кириб, 400 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини ваъда қилиб, уларнинг ҳар биридан кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ долларидан, жами 800 АҚШ доллар пулларини олаётган вақтида қўлга олинган

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech