Америка орзуси учун 15.000 АҚШ доллари талаб қилинган фирибгарлик ҳолати фош этилди
Пешку тумани Янгибозор маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган Х.Д. бир фуқарони алдаб, унинг ўзига бўлган ишончини суиистеъмол қилиб, уни Америка қўшма штатларига юбориш учун ваколатли танишлари орқали виза олиб бериш ҳамда Мексика давлати орқали АҚШ ҳудудига киритиб қўйиш эвазига 15.000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи беришини талаб қилади.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси, ДХХ ҳамда Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармалари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида, Х.Д. Бухоро кинотеатри олдида жойлашган “Фарход” кафеси автотураргоҳида жабрланувчидан олдиндан тўлов сифатида 7.500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.