4 Август 2021 йил 708

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ БУГУНГИ КУННИНГ ЭНГ МУҲИМ МАСАЛАСИ...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23 июль куни “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб ҳар куни жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабули йўлга қўйилган.

Ҳар кунлик мурожаатлар қабули вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосарлари томонидан амалга ошириб келинмоқда.

Худди шундай навбатдаги қабул жорий йилнинг 4 август куни тасдиқланган график ҳамда карантин талаблари асосида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан ўтказилиб, фуқароларнинг 25 дан ортиқ турли масалалардаги мурожаатлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.

Қабулда бўлган фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг 9 таси тергов ва суриштирув,  7 таси кадрлар билан ишлаш, 4 таси вилоят 3-секторлари фаолияти, 1 таси ички ишлар органлари ходимларининг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, 1 таси оила-турмуш соҳасида ва қолган 3 таси бошқа масалаларда бўлди.

Қабул жараёнида асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига ва фуқаролар муаммоларнинг бартараф этилишига қаратилди.

Қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech