Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, сектор раҳбарининг биринчи галдаги вазифаси
Жорий йилнинг 21 октябрь куни Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, 3 сектор раҳбари подполковник Баҳодирхўжа Шарипов Бухоро вилояти Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқлаб берилган график асосида шаҳарнинг 3-секторига қарашли "Олим Хўжаев" МФЙ аҳолиси билан, сектор ишчи гуруҳи аъзолари, тегишли идора ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида карантин талабларига тўла риоя қилган ҳолда сайёр қабул ўтказди.
Шу куни жами 14 та мурожаат қайд этилиб, мурожаатларда асосан моддий ёрдам, ногиронлик аравачаси, қўлтиқ ҳассаси, озиқ-овқат маҳсулотлари, патронаж хизматини яхшилаш ва дори-дармон олиб бериш масалаларида ёрдам бериш сўралди.
Мазкур мурожаатлар сектор ишчи гуруҳи аъзолари, шаҳарнинг тааллуқли идора ва ташкилотлари масъуллари иштирокида жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра барча мурожаатлар шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилиб, пандемия шароитида моддий қийинчиликка учраган 3 та оилага пул маблағи, 1 нафар ногирон аёлга ногиронлик аравачаси, 1 нафар оилага қўлтиқ таёқ, 3 та оилага зарурий миқдордаги озиқ-овқат махсулотлари ва етти нафар коронавирус ва бошқа касалликлари билан уйида даволанаётган оилаларга доир-дармонлар етказиб берилди.
Бугунги кунда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида аҳоли муаммолари билан ишлаш, уларнинг мурожаатларини қабул қилиб, белгиланган муддатларда ҳал этиш ва қонунда белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтириш бериш ишлари алоҳида назоратга олинган.