10 Ноябр 2020 йил 552

Асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ.

Шу маънода, жорий йилнинг 10 ноябрь куни Когон туман 3-сектор раҳбари белгиланган кунлик режа асосида сектордаги Сиёзпоён маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла ёшлари, битирувчилар ҳамда ишсиз ёшлар билан учрашди. 

Учрашувда мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилаётганлиги, хусусан, бугунгача Парламент томонидан ёшларга оид 40 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинганлиги, Муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йил 27 июнда имзоланган «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги Фармон бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим ҳужжат бўлганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Ушбу Фармон билан «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси ташкил этилганлиги  ва ушбу жамғарма ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериши белгилаб қўйилганлиги, ушбу ҳужжатга эътибор қаратилса, ёшлар тадбиркорлиги ва ташаббускорлигини комплекс ривожлантириш вазифалари аниқ ва тизимли белгиланганини кўриш мумкинлиги, бинобарин, аҳолисининг ярмидан кўпроғи ёшлардан иборат бўлган мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол, интеллектуал салоҳиятли, ўз қатъий позициясига эга, юртда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмаган, юртнинг эртанги муносиб келажаги учун дахлдорликка тайёр, мақсадга интилувчан, серғайрат, ватанпарвар, садоқатли, комил шахслар сифатида тарбиялаш Ўзбекистонни дунёнинг энг ривожланган давлатлари сафидан ўрин олиши ёшларимизга боғлиқлиги тушунтириб ўтилди. 

Text to speech