15 Май 2023 йил
494
Авиачипта олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
2023 йилнинг 17 апрель куни Жондор тумани "Пахлавон" маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган Ж.Д. таниши Пешку тумани "Ибн Сино" маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган Қ.Ш. га уни ва танишларини гўёки Россия Федератциясига ишлаш мақсадида юбориш учун билет харид қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан 2.300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу шахсларнинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.