21 Июн 2021 йил 577

Автомашина эшикларининг очиқ қолдирилиши ўғирликка сабаб бўлди...

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2021 йил 05 июнь куни соат 12:30 ларда, номаълум шахс 1963 йилда туғилган Э.О. га тегишли бўлган, Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида эшиклари очиқ ҳолда, қаровсиз қолдириб кетилган “Исузу” русумли автомашина салонидан, баҳоси 1.500.000 сўмлик “Redmi 5 plus” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тергов ҳамда суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, 1979 йилда туғилган Г.Ф. исмли шу кўчада истиқомат қилувчи шахс содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далил билан қўлга олинган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг худди шу турдаги содир этилиб фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, автомашинангизни эшик ва ойналари очиқ ҳолда, салонида пул ва бошқа қимматбаҳо буюмлар билан қаровсиз қолдирманг. Бу орқали сиз ўз мулкингизни жиноий тажовузлардан асраб авайлаган бўласиз!

Text to speech