Автомобиль транспортида лицензиялаш тартиб-таомилларига ўзгартириш киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (https://lex.uz/docs/4966394)ги ПФ-6044-сон Фармонининг 1-иловасига асосан 2021 йил 1 январдан юкларни автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро ташиш фаолият турларини лицензиялаш бекор қилинди.
Шунингдек, Фаромоннинг 2-иловасига асосан автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш соҳасидаги қуйидаги 9 та фаолият турини лицензиялаш бирлаштириш йўли билан бекор қилинди:
-Йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш
-Йўловчиларни шаҳар атрофида автобусларда ташиш
-Йўловчиларни шаҳарлараро автобусларда ташиш
-Йўловчиларни шаҳарда микроавтобусларда ташиш
-Йўловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш
-Йўловчиларни шаҳарлараро микроавтобусларда ташиш
-Йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш
-Йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш
-Йўловчиларни шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш
Ушбу фаолият турлари мос равишда "Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусларда ташиш" ва "Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш" турларига бирлаштирилди. Натижада фаолият турлари 15 тадан 6 тага қисқартирилди.