28 Сентябр 2020 йил 645

Ажал уруғини Бухорода сотиб мўмай даромад олмоқчи бўлган Қашқадарёлик шахс қўлга олинди.

2020 йил 23 сентябрь куни тахминан соат 16:30 ларда “Қорадори-2020” тадбирининг иккинчи босқичини ўтказиш жараёнида “гиёвандлик воситаларини назорат тартибида харид қилиш” бўйича ўтказилган тезкор тадбир давомида Қоровулбозор тумани “Жарқоқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлида Нексия русумли такси автомашинасида Қашқадарёдан Бухоро вилоятига келаётган Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган Б.Н. тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг ёнидан 10 дона “AVION” ёзувли гугурт қутиларга алоҳида қадоқланган ҳолдаги  ҳамда бир дона целлофан пакетга ўралган, вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра, соф вазни  209.31 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги марихуанна гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадини кўзлаб олиб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Н. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech