19 Ноябр 2020 йил 1016

“Биз албатта ўрнак бўламиз!!! Шу машина ўрнида оддий фуқаро бўлганида маъмурий жавобгарликка аниқ тортилар эди.” сарлавҳали видео юзасидан расмий муносабат

2020 йил 16 ноябрь куни Интернетнинг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги “UDDU – Автоинформация по Узбекистану” каналида “Биз албатта ўрнак бўламиз!!! Шу машина ўрнида оддий фуқаро бўлганида маъмурий жавобгарликка аниқ тортилар эди.” сарлавҳаси остида 15 сонияли видеолавҳа жойлаштирилган.

Ушбу видеолавҳада, “Malibu” русумли, 80500VSF давлат рақамли хизмат автомашинаси светофорнинг таъқиқловчи қизил чироғига риоя қилмасдан ҳарактланганлиги жараёни акс этган бўлиб, видеолавҳа остида “80500VSF машинаси, оддий ҳайдовчиларга ўрнак бўлиш ўрнигая... Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг ҳайдовчиси ёнида бошлиғи бўла туриб қоида бузса, оддий ҳайдовчилар нима қилиши керак? Тартиб-интизом, хавфсизлик дейсизми? Шунинг учун ҳам ЙТҲ статистикаси тушмасдур а? Шошилинч топшириқ ёки кечиктириб бўлмайдиган ҳолат бўлмагани аниқ. Чунки махсус чироқ маёқчалари ва товуш чиқариш ускунаси ёқилмаган эди. Шуни айтиб ўтиш керакки, бу мақола бировни жавобгарликка тортиш учун ёритилмаган, айниқса шу каби муаммоларни ечимини топиш учун каналга жойлаштирилган ва келгусида бу каби ҳолатлар такрорланмаслигини олдини олиш мақсадида қилинган!”, дея эътирозлар билдирилган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида, 2020 йил 15 ноябрь куни соат 13:12 да, Бухоро вилояти ИИБ Йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси катта инспектори Н.З хизматда фойдаланиш учун ўзига бириктирилган “Malibu” русумли, 80500VSF давлат рақамли хизмат автомашинасини Бухоро шаҳар Ғиждувон кўчасидан бошқариб келиб, Ибн Сино кўчаси кесишган жойда мавжуд светофорнинг таъқиқловчи қизил чироғига риоя қилмасдан, “Йўл ҳаракати қоидалари” нинг 31-банди талабларини бузиб, ҳарактланишда давом этганлиги, ўша вақтда катта инспектор Н.З. хизмат автомашинасида бир ўзи бўлганлиги аниқланган.

2020 йил 17 ноябрь куни катта инспектор Н.З. га нисбатан МЖтКнинг 1284-моддаси 2-қисмига асосан светофорнинг таъқиқловчи қизил чироғига риоя қилмасдан ҳаракатланганлиги учун UZ-20 80-030676 серия ва рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, 446.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Text to speech