18 Сентябр 2023 йил 1618

Бошқарма бошлиғи Шофиркон туманининг жиноятчилик салмоғи ортган "Хўжа Ориф" маҳалласида бўлди

Бугун, 18 сентябрь куни Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов вилоят 3 сектор ҳудудига кирувчи Шофиркон туманининг «қизил» тоифага киритилган "Хўжа Ориф" маҳалласида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларни жойига чиқиб ўрганиб, масъуллар иштирокида муҳокама қилди.

Бунда, бошқарма бошлиғи маҳалланинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, шунингдек, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлаш кераклиги борасида алоҳида топшириқлар берди.

Жараёнда содир этилган ҳар бир жиноятга сабаб бўлган омиллар илмий ёндашув асосида чуқур таҳлил қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Маҳаллада фаолият олиб борувчи «бешлик» вакилларига жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган қўшма Қарор ижроси бўйича белгилаб берилган вазифаларни тезкор ва самарали ҳал этиш чораларини кўриш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Бу каби ўрганишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилмоқда.

Text to speech