Бухоро шаҳар ички ишлар органлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган иш натижалари сарҳисоб қилинди
Жорий йилнинг 19 октябр куни Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баходирхўжа Шарипов, вилоят Ички ишлар бошқармасидан бириктирилган масъуллар иштирокида, Бухоро шаҳр ички ишлар органлари фаолиятини мувоифқлаштириш бошқармаси раҳбарияти ҳамда барча шахсий таркиби томонидан жорий йилнинг 3-чораги якуни бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш ўтказди.
Муҳокамада Бухоро шаҳри ҳудудида жорий йилнинг тўққиз ойи давомида содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари, келгусида "маҳаллабай" тизим асосида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш билан боғлиқ салбий ҳолатларни олдини олиш борасида йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар бирма бир таҳлил қилинди.
Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган муҳокама йиғилишида, ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, амалга оширилган иш натижалари бирма-бир кўриб чиқилди ва камчиликларга йўл қўйган раҳбар ҳамда масъул ходимларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш ва юқори натижаларга эришган ходимларни рағбатлантириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Йиғилиш якунида Бухоро шаҳрида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ишлаб чиқилган йўл хариталарининг манзилли ижросини таъминлаш, айниқса қизил тоифали маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида кенг қамровли профилактик тадбирларни жадаллаштириш, бундан ташқари, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликка риоя қилиш, бунда ўрта бўғин раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш борасида кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Берилган топшириқларнинг ижроси эса алоҳида назоратга олинди.
Бу каби муҳокама йиғилишлари тасдиқланган график асосида бошқа ҳудудий ички ишлар органларида ҳам ўтказилмоқда.