Бухоро: Давлат раҳбарининг Конституциявий комиссияга йўллаган нутқи ва таклифлари шахсий таркибга етказилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Конституцияга ўзгартириш киритиш ва бунда ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказган учрашувида сўзлаган нутқи ва унинг мазмун-моҳияти бугун, 25 июнь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган “Олий қадриятлар ватанга муҳаббатдан бошланади” мавзусига бағишланган навбатдаги маърифат дарсида шахсий таркибга етказилди.
Тадбир видеоселектор шаклида бўлиб, Ички ишлар бошқармаси ва шаҳар туман ички ишлар органларининг барча бўғин раҳбарлари ва шахсий таркиби иштирок этди.
Сўзга чиққанлар томонидан бугунги шиддат билан ўзгараётган замон ва тобора ривожланаётган янги Ўзбекистоннинг бош қомуси, ушбу ўзгаришларга мос бўлишини илгари сурилгани айни ўринли бўлгани таъкидланди.
Бу эса келажакда халқимиз фаровонлиги йўлида ҳуқуқий мустаҳкам ва инсон қадри улуғланган ижтимоий давлат бўлишига мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилиши борасида сўз юритиб, давлат раҳбарининг нутқи ва таклифларини шахсий таркиб эътиборига ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, тадбирда қатнашган Бухоро давлат университети катта ўқитувчиси Иззатулло Шоев ҳам мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини ва бу жараёнларнинг сиёсий ва минтақадаги ўрни, янги Ўзбекистоннинг келажагига бўлган таъсири ҳақида ўринли фикрларини ходимларга тушунтириб берди.
Йиғилиш давомида қўшимча мулоҳазалар эшитилиб, бу йўналишда тизим томонидан амалга оширилиши мумкин бўлса чора-тадбирлар белгиланиши бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар етказилди.