Бухоро Давлат Университетида Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан профилактик тадбир ўтказилди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул раҳбарлари иштирок этган профилактик тадбирда Бухоро Давлат Университетининг 300 дан ортиқ профессор-ўқитувчилари, ишчи ва хизматчилари ҳамда талабалар иштирок этди.
Профилактик тадбир ўқув семинар тарзида ташкил этилиб, бунда Бухоро шаҳар Хўжа Исмат Жомеъ Масжиди имом хатиби томонидан “Ақидада адашмайлик”, Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан “Экстремистик ва террористик ташкилотлар ва оқимлар ҳамда уларнинг хавфсизликка таҳдиди”, “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ҳамда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш” ҳамда Бухоро вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари томонидан “Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда уларнинг муаммоларни ҳал этиш” мавзуларида маъруза қилиниб батафсил тушунчалар берилди ва иштирокчиларнинг мавзуга доир фикр, мулоҳаза ҳамда таклифлари эшитилди.
Баҳс ва мунозараларга бой бўлган учрашув, қизғин ва самимий мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб берилди.
Бу каби профилактик тадбирлар вилоят ҳудудидаги барча ўрта, ўрта-махсус ҳамда олий таълим муассасаларида босқичма-босқич ўтказиб келинмоқда.