14 Июл 2021 йил 641

Бухоро Давлат Университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига фирибгарлик йўли билан 4.000 АҚШ доллари олган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида, Шофиркон тумани Боғиафзал маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган А.С. Бухоро Давлат Университетининг ўқитувчиси Шофиркон тумани Жўйрабод маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ў.Б. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзга бир фуқаро С.Р. ни алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, ўзининг ваколатли танишларига пора бериш орқали уни Бухоро Давлат Университетининг “Жисмоний тарбия” факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан Бухоро шаҳар Ҳофиз Таниш Бухорий кўчасида бошқа бир таниши Бухоро шаҳар Маданият бўлимининг ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассиси Б.Ш. орқали кимёвий ишлов берилган 4.000 АҚШ долларини олаётганларида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан А.С. ва Ў.Б. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech