22 Июл 2021 йил 1015

Бухоро давлат университетига ўқишга киритишни ваъда қилиб фирибгарлик қилган талабалар қўлга тушди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ғиждувон тумани, Пахтаобод маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган Тошкент Давлат Аграр Университетининг 4-босқич талабаси, И.О. ва Самарқанд вилояти Нарпай тумани Тошрабод маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган Тошкент Ахборот Технологиялари Университетининг 3-босқич талабаси У.Ш. билан биргаликда, фуқаро Қ.Ж.нинг ишончига кириб, уни Бухоро давлат Университетининг иқтисод факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ҳолда, Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний кўчасида жойлашган Тери-таносил касалликлари шифохонаси ёнидаги автотураргоҳда кимёвий ишлов берилган 60.000.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан И. О. ва У.Ш. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар!

Ҳар бир абитуриент бир вақтнинг ўзида мос таълим йўналиши бўйича камида 5 тагача олий таълим муассасасига ҳужжат топшириши, шу билан бирга кириш имтиҳонларидан етарлича балл тўплай олмаган тақдирда контракт ёки оширилган контракт тўловларини амалга ошириши орқали талаба бўлиш имкониятига эга.

Шундай экан, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда, ўқишга киришда очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ҳаракат қилишингизни, фирибгарлар тузоғидан эҳтиёт бўлишингизни сўраб қоламиз.

Text to speech