Бухоро давлат Университетининг Табиий фанлар факультети талабалари билан “Мен терроризм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларининг масъул ходимлари томонидан Хўжа Исмат жомеъ масжиди имом хати билан ҳамкорликда ўтказилган Бухоро Давлат Университети Табиий фанлар факультетининг 130 дан ортиқ талабалари иштирок этган профилактик тадбирда “Мен терроризм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” мавзусида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Унда Бухоро шаҳар Хўжа Исмат жомеъ масжиди имом хатиби “Ақидада адашмайлик”, вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари “Экстремистик ва террористик ташкилотлар ва оқимлар ҳамда уларнинг хавфсизликка таҳдиди”, “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ҳамда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш” ҳамда вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари “Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этиш” мавзуларида маъруза қилишди.
Семинарда иштирок этаётган талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олдилар.