9 Декабр 2020 йил 428

“Бухоро халқаро аэропорти”да қидирув эълон қилинган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатлари асосида кенг қамровли “Қидирув” тезкор-профилактик тадбирлари эълон қилинган бўлиб, бунда ички ишлар органларининг барча соҳавий хизматлари, ҳудудий ички ишлар бошқарма, бўлим ва бўлинмалари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда жиноят содир этиб, жавобгарликдан қутулиш мақсадида суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд идораларидан яшириниб юрган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларни қидириб топиш, уларга нисбатан қонуний чора кўриш ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш мақсадида бир қатор тезкор қидирув ва профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Бундай қидирув тадбирлари алоҳида таркибда тузилган махсус гуруҳлар томонидан республикамиз ва вилоятимизнинг барча ҳудудлари, қолаверса чет мамлакатларда ҳам олиб борилмоқда.

Қидирув тадбирларининг режа асосида ташкил этилиши натижасида ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган қидирув эълон қилинган шахсларни ҳам қидириб топиш ва уларни қонун ихтиёрига топшириш имконини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, дастлабки тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2020 йил 11 май кунидан буён қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида рўйхатда турувчи, 1985 йилда туғилган И.С.нинг Россия Федерацияси Москва шаҳрида юрганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикасига келиши таъминланди ва “Бухоро халқаро аэропорти”да қўлга олиниб, Ички ишлар бошқармаси Пробация ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Text to speech