Бухоро маҳаллалари фаолияти ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия аъзоларидан
иборат республика ишчи гуруҳи маҳаллаларда ижтимоий-маиший муаммоларни аниқлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорликдаги фаолиятнинг аҳволини мониторинг қилиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
Республика ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармони шунингдек, 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги
ПҚ-4602-сонли қарори ижроси юзасидан маҳаллаларда ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш кўзда тутилган бўлиб, 5 ноябр куни соат 10.00 да Бухоро шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида ишчи гуруҳнинг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари- маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошликлари, бўлим бошлиғининг ўринбосарлари иштирок этишди.
Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан 5-8 ноябр кунларида 13 та шаҳар ва туман, шунингдек танлов асосида ҳар бир ҳудуддан маҳалла фуқаролар йиғинларида ўрганишлар ўтказилиши белгилаб олинди.