6 Январ 2021 йил 749

Бухоро шаҳар 3-сектор раҳбари ёшлар билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 06 январь куни мамлакат ёшлари билан учрашганида уларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ҳудудларда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашдек 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Шундан келиб чиқиб, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи полковник Баҳодир Шарипов Жўбор маҳалласида жойлашган 33-сон умумий ўрта таълим мактаби биносида 3-секторга қарашли маҳаллалар ёшлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда сектор раҳбари билан бирга шаҳар мутасадди ташкилотларининг вакиллари ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъуллари иштирок этишди.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган мазкур анжуманда ёшлар ва уларнинг муаммолари, мавжуд камчиликларини бартараф этиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, оилавий ажримлар,  беш муҳим ташаббус йўналишлари бўйича шаҳарда амалга оширилаётган тизимли ишлар, ёшлар бандлигини таъминлаш каби долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Учрашув давомида ёшларнинг фикр, таклиф ва мулоҳазалари эшитилди ҳамда мурожаатлари бўйича тегишли идора вакилларига аниқ ва манзилли топшириқлар берилиб, алоҳида назоратга олинди.

Text to speech