24 Январ 2023 йил 401

Бухоро шаҳар: Қарор моҳияти ўрганилди

Бухоро шаҳар ИИО ФМБда шахсий таркиб иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарорининг мазмун-моҳиятини ходимларга етказиш мақсадида навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Бунда, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи падполковник Умид Утаев бошчилигидаги масъуллар томонидан мазкур қарорнинг моҳияти, яъни Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот ва тушунтиришлар берилиб, қарор шарҳи юзасидан тайёрланган видеолавҳа шахсий таркибга намойиш этилди.

Text to speech