1 Апрел 2021 йил 522

Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятиини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари иш фаолияти сарҳисоб қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрь кунидаги ПҚ-4075-сонли Қарори талаблари асосида ташкил этилган Бухоро шаҳридаги 65 нафар профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари билан йўриқнома ўтказилиб, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 февраль куни Ички ишлар Вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида белгилаб берган устувор вазифалар, маҳаллада жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида олиб борилаётган профилактик ишларнинг “маҳалабай” ташкил қилиш, оилаларда аниқланган муаммоларни “фуқаробай” ҳал қилиш борасида тегишли тушунчалар берилди.

Шунингдек, профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар бирма бир муҳокама қилиниб, уларнинг иш натижалари танқидий таҳлил қилинди.

Хизмат фаолияти давомида самарали хизмат олиб борган, ижобий натижаларга эришган ёрдамчилар рағбатлантирилган бўлса, камчиликларга йўл қўйганлари қаттиқ огоҳлантирилди.

Хизмат фаолиятини ташкил этишда, ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларга нисбатан хушмуомалада бўлиш, хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш, намунали хизмат олиб бораётган ёрдамчиларга ИИВ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш, ички ишлар органларига хизматга қабул қилишда имтиёзлар берилиши тушунтирилиб, масъулларга ёрдамчиларнинг иш натижаларини кундалик мувофиқлаштириб бориш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Text to speech