Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика инспекторлари замонавий компьютерлар билан таъминланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизнинг барча худудларида фаолият олиб бораётган маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, профилактика инспекторларига муносиб хизмат шароитларини яратиб бериш борасида қатор манзилли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунга кўра, жорий йилнинг 16 апрель куни Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида ўтказилган тунги хизмат олди Йўриқномада профилактика инспекторларига шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратилган 20 дона замонавий компьютер жамланмалари топширилди.
Бухоро шаҳар ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этган Йўриқномада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун моҳияти ходимлар эътиборига яна бир бор етказилиб, 2021 йил 1 сентябрь кунига қадар профилактика инспекторлари ваколатига кирувчи маъмурий иш юритувининг тўлиқ электрон шаклга ўтказилиши ва уларнинг суд мажлисларида “масофавий” қатнашиш амалиёти жорий этилиши кўрсатиб ўтилганлиги инобатга олиниб, барча профилактика инспекторлари замонавий компьютерлар билан таъминланииши таъкидланди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида самарали йўлга қўйилган бўлиб, амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.