Бухоро шаҳри: Тилла буюмларни ўмарган ўғри ушланди
Номаълум шахс, 2021 йил 14 июнь кунидан 15 июнь кунига ўтар кечаси соат 01:50 да, Бухоро шаҳар А.жомий кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган Н.М. нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан ҳар бирининг баҳоси 2.000.000 сўмлик икки дона ва баҳоси 1.000.000 сўмлик бир дона аёллар тилла узугини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар А.жомий кўчасида яшовчи 1985 йилда туғилган Р.X. содир қилганлиги фош этилди.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг худди шу турдаги бошқа фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.