9 Декабр 2020 йил 721

Бухоро шаҳрида 54 минг дона пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг Фармойишига асосан ҳудудларда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига қарши комплекс ташкилий-таҳлилий ҳамда тезкор-профлактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири, жорий йилнинг 8 декабрь куни 18:30 ларда Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда Бухоро шаҳридаги “Сомоний” деҳқон бозори орқасида жойлашган Писташиконон кўчасида ўтказилди.

Тадбир давомида шу кўчада жойлашган савдо дўконида Вобкент тумани Ширин қишлоғида яшовчи 1992 йилда тугилган Б.Х., 90 қути, ҳар бир қутисининг баҳоси 60.000 (олтмиш минг) сўмдан, 54.000 (эллик тўрт минг) дона Трения ёзувли пиротехника воситаларини 5.400.000 (беш миллион тўрт юз минг) сўмга баҳолаб қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ушбу йўналишда ҳамкорликдаги тезкор профилактик тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилмоқда.

Text to speech