Бухоро шаҳрида автомашина салонидан 8 млн сўм нақд пулларни ўмарган шахс қўлга олинди.
2020 йил 23 октябрь куни Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сонли Ички ишлар бўлимига шаҳарнинг Афросиёб кўчасида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган Н.Т. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс уйи олдида турган ўзига тегишли “Дамас” русумли автомашинаси орқа эшиги очиқ қолганидан фойдаланиб, автомашина салонида бўлган жами 8.000.000 (саккиз миллион) сўм нақд пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини баён қилган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ва кечиктириб бўлмас тергов ҳаракатлари жараёнида мазкур жиноятни Бухоро шаҳар Вобкент кўчасида яшовчи, 2002 йилда туғилган вақтинча ишсиз Ж.М. содир қилганлиги аниқланиб ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Жиноий ҳодиса юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан гумон қилинувчи Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда фуқароларимиздан, йиллар давомида тўплаб келаётган пул ва қимматбаҳо бумларингиз ҳамда автомашинангизни турли хил жиноий тажовузлардан асраб авайлаш учун автомашина калити, нақд пул ва бошқа моддий қимматликларингизни автомашина салонида қолдириб кетмасликларингизни ёхуд машинанинг эшикикларини очиқ ва қаровсиз ҳолда қолдирмасликларингизни сўраб қолар эдик.