31 Октябр 2020 йил 638

Бухоро шаҳрида “Дамас” автомашинаси салонидан 300 АҚШ долларини ўмарган шахс қўлга тушди

2020 йил 26 октябрь куни Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига, Бухоро тумани Тор-тор маҳалла кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган Б.Ж. ариза билан мурожаат қилиб,  26 октябрь куни тахминан соат 19:30 дан, соат 20:10 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Бухоро шаҳар Максим Карим кўчаси 3-уй олдидан ўтган йўл ёқасида турган, унга тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашинанинг ўрта йўловчи эшиги деразасини очиб, автомашина ичидан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борилган тезкор суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Ҳавзи Бодом кўчасида яшовчи, 2001 йилда туғилган И.М. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган шахс 19 ёшли И.М.га нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech