12 Ноябр 2020 йил 576

Бухоро шаҳрида гиёҳвандлик моддаларини сотиб мўмай даромад қилишни кўзлаган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

Бухоро вилоятида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, эгаллаш, тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни ўтказиш, истеъмол қилишга жалб этиш, ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноий ҳатти-ҳаракатларга қарши курашиш борасида кенг кўламли тезкор ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Худди шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 10 ноябрь куни Бухоро шаҳрида Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилди.

Тадбир давомида, Бухоро шаҳар Шарқ-1 кўчасида истиқомат қилувчи, 1958 йилда туғилган фуқаро С.И. ўз уйида оқ рангли қоп, бир дона бўёқ идиши ва жами 88 дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларга жойланган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сотиш мақсадини кўзлаб сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Фуқаро С.И. дан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддалари Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг 2020 йил 11 ноябрь кунидаги хулосасига кўра соф вазни 1479 граммга тенг эканлиги аниқланган.

Шундан сўнг фуқаро С.И. билан олиб борилган кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, яшаш хонадонидан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган ушбу гиёҳвандлик моддаларини таниши Бухоро шаҳар Рухшобод МФЙда яшовчи 1978 йилда туғилган А.Р. дан 1.500.000 (бир миллион беш юз минг) сўм эвазига харид қилиб, келгусида сотиб мўмай даромад орттириш мақсадини кўзлаганлиги маълум бўлган.

С.И.нинг кўрсатмаси асосида фуқаро А.Р. нинг яшаш хонадонида кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, А.Р. нинг ёнлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг устки кийими ён чўнтакларидан 9 дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларга жойланган, шунингдек яшаш хонадонининг молхонасида хашак ўтлар орасида уч дона қоғозга ўралган ҳолдаги “Марихуанна” гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадинги кўзлаб  сақлаб келаётганлиги холислар иштирокида хужжатлаштириб олиниб ўлчанганда, экспертизи хулосасига кўра соф вазни 71 граммни ташкил қилган.

Мазкур ҳар иккала ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят устида қўлга олинган гумон қилинувчилар С.И. ва А.Р. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech