25 Декабр 2020 йил 509

Бухоро шаҳрида хонадонидан 11 ярим миллион сўмлик мол-мулки талон-торож қилинган жабрланувчининг уйида содир этилган ўғирлик жинояти фош этилди

Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига, шаҳарнинг Анҳор кўчасида яшовчи, М.Н. қўнғироқ қилиб, жорий йилнинг 15 ноябр кунига ўтар кечаси номаълум шахс, унинг яшаш хонадонидан “RT 29” русумли баҳоси 6.500.000 сўмлик музлатгич ва баҳоси 5.000.000 сўмлик юмшоқ мебеллари, жами 11.500.000 сўмлик мол-мулкини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини баён қилинган.

Ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жойга чиққан ички ишлар бўлими тергов-тезкор гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан номаълум шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Бухоро шаҳар Анҳор кўчасида яшовчи, 1996 йилда туғилган М.Ҳ. содир қилганлиги аниқланиб, ўғирлаб кетилган буюмлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирги кунда гумон қилинувчи М.Ҳ. га нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа шу каби фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.

Text to speech