23 Июн 2021 йил 448

Бухоро шаҳрида хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай” тизим асосида ҳамкорликда амалга оширилаётган профилактик чора тадбирлар.

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ХПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходимлари томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда шаҳарнинг барча маҳаллаларида хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш бўйича “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай” тизим асосида қатор манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг шу кунига қадар олиб борилган чора тадбирлар натижасида Бухоро шаҳрида тазйиқ ва зўравонликка учраган 260 нафар хотин-қизларга нисбатан “Ҳимоя ордери” расмийлаштирилиб, давлат томонидан қонуний ҳимояга олинди.

Бундан ташқари жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган “хавфсиз хонадон” ва “хавфсиз ҳовли” тизимининг жорий этилиши ўз навбатида хотин-қизларнинг ижтимоий ҳуқуқий ҳимоясини ўз вақтида таьминлаш имконини бермоқда.

Хусусан Бухоро шаҳридаги “Боғидашт”, “Ойбек”, “Навбаҳор” ва “М.Таробий” маҳаллаларида уйма-уй юриб, хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилди, ва улар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, келгусида жамиятга зид ҳатти ҳаракатлар содир этмасликлари, содир этилган ҳар қандай қонун бузилиш учун жавобгарликнинг муқаррар эканлиги тушунтирилиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни шу жумладан, кам таьминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, ажрим ёқасига келиб қолган, психологик ёрдамга муҳтож аёлларни инқироз ҳолатидан чиқариш, уларни тўла соғлом ҳаётга қайтариш, оғир ҳаётий вазиятдан чиқишига кўмаклашиш мақсадида ўтказилган манзилли тадбирларга ибратли қайнона ва келинлар, психологлар жалб этилиб, ҳаётий ва психологик методикалар орқали стрессни енгиш, иродани мустаҳкамлаш, меҳрли бўлиш, низоли вазиятдан чиқиш, қадриятлар, кечиримли бўлиш борасида ҳамда психологик билимларни ошириш мақсадида семинар –тренинглар ташкил этилди.

Text to speech