Бухоро шаҳрида яна бир қидирувда юрган фирибгар қўлга олинди.
Жорий йилнинг 10 декабрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган “Қидирув” мазхсус тезкор профилактик тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, дастлабки тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2020 йилнинг 24 ноябрь кунидан буён қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар Бўйрабофон кўчасида рўйхатда турувчи, 1985 йилда туғилган А.В. Когон туманининг чекка қишлоқларидан бирида яшириниб юрган жойи аниқланиб, қўлга олинди ва Ички ишлар бошқармаси Пробация ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.