13 Ноябр 2020 йил 382

Бухоро шаҳрида савдо дўконини ўмарган шахс қўлга тушди

2020 йил 20 октябрь куни Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига Афросиёб кўчаси 256-уйда яшовчи, 1996 йилда туғилган Ш.С. қўнғироқ қилиб, 19 октябрдан 20 октябрь куни ўтар кечаси номаълум шахс унга тегишли бўлган Янгиобод кўчаси йўл ёқасида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан 1.200.000 сўм, 1.300.000 сўмга тенг бўлган озиқ-овқат маҳсулотларни яширин равишда ўғирлаб, унга жами 2.500.000 сўм миқдорда моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинганлиги баён қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-модда 2-қисми “г” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича бир қатор тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Вобкент кўчасида яшовчи, 2002 йилда туғилган Ж.М. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда гумон қилинувчи Ж.М.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech