Бухоро шаҳрида содир этилган автомашинадан 7000 АҚШ доллари ўғирлиги жинояти фош этилиб, жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланди
2020 йилнинг 01 октябрь куни соат 13:00 ларда номаълум шахс, Бухоро шаҳар “Шарқ” автобекатидан “Шербуддин” кўчаси томон бурилиш йўли ёқасида турган фуқаро А.З. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинада бўлган Ғиждувон тумани Фиришкент маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Ш.Ҳ. га тегишли полиэтилен пакетга солиниб скотчланган ҳолдаги 7000 АҚШ долларни яширин равишда ўғирлаб кетганлиги юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган хабар асосида, тергов-тезкор гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-модда 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 1994 йилда туғилган Бухоро шаҳар Шербидун кўчасида яшовчи М.Н.исмли шахс содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган 7.000 АҚШ доллар пуллар жабрланувчига тўлиқ қайтарилди.
Ҳозирги кунда жиноят ишида гумон қилинувчи М.Н. исмли шахсга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг шу турдаги бошқа жиноятларда дахлдорлик ҳолатлари ўрганилмоқда.