15 Апрел 2021 йил 331

Бухоро шаҳрида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда гиёҳвандлик моддалар олди-сотдиси билан боғлиқ жиноятга чек қўйилди

Бухоро вилоятида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, эгаллаш, тайёрлаш, олиш, сақлаш ҳамда бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни ўтказиш, истеъмол қилишга жалб этиш, ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноий ҳатти-ҳаракатларни аниқлаш борасида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда махсус, тезкор ва профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги тадбир Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилди.

Бухоро шаҳрида ўтказилган ушбу тадбирда, Бухоро тумани Урганжихона кўчасида яшовчи, 1979 йилда туғилган Х.О., Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида фуқаро Р.М. га икки дона гугурт қутиларга қадоқланган ҳолдаги, вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 8,21 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги қуритилган “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини 2.000.000 (икки миллион) сўм нақд пул эвазига қонунга хилоф равишда сотган вақтида ашёвий далиллар билан биргаликда қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech