24 Декабр 2020 йил 528

Бухоро шаҳрида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда ўз уйида бангихона ташкил қилган шахс қўлга олинди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси, шаҳар ва туман ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда, вилоят ҳудудида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, эгаллаш, тайёрлаш, олиш, сақлаш ҳамда бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни ўтказиш, истеъмол қилишга жалб этиш, ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноий ҳатти-ҳаракатларга қарши кескин курашиш борасида кенг кўламли махсус тезкор ҳамда профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Ана шундай тадбирлардан бирида, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан, Бухоро шаҳар Фурқат кўчасида яшовчи 1989 йилда туғилган Ф.С. ўз уйига танишлари И.Р., У.А. ва О.К. ларни таклиф қилиб, пенталген таблеткалари, димедрол ампуласи, сода кукуни, йод, бензин маҳсулотларидан инекция йўли билан истеъмол қилиш учун махсус аралашма тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт криминалистика бош Марказининг хулосасига кўра, тайёрланган аралашма таркибида кодиен номли муомаласи чекланган гиёҳвандлик воситаси борлиги тасдиқланган мазкур аралашмани, ўз уйида улфатлари билан биргаликда истеъмол қилиш учун шароит яратиб бериб, бангихона ташкил қилганлиги аниқланди ва ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 274-моддаси 4-қисми билан фуқаро Ф.С.га нисбатан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech