19 Ноябр 2020 йил 446

Бухоро шаҳрида ўтказилган “Орият” тадбирида қўшмачилик қилган аёл аниқланди

2020 йил 11 ноябрь куни Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган “Орият” махсус профилактик тезкор тадбири давомида М.М. (исм шарифи ўзгартирилган) исли аёл ғаразли ва паст ниятларда, ўзи вақтинчалик яшаб келаётган Бухоро шаҳар Т.Фароғий кўчасидаги хонадонлардан бирида, 1997 йилда туғилган Б.Б. ва 1998 йилда туғилган Х.Х. ларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шарт-шароит яратиб бериб, Х.Х.дан 150.000 (бир юз эллик минг) сўм пулларни олиб, моддий манфаатдор бўлиш эвазига фохишахона ташкил қилганлиги аниқланган ҳамда ушбу ҳолат холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech