18 Ноябр 2020 йил 482

Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 60 ёшни қаршилаётган шахс “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида қўлга олинди.

Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан олинган тезкор хабарга кўра ўтказилган тадбирда, Бухоро тумани Гулшанобод маҳалласида яшовчи 1961 йилда туғилган, 60 ёшни қаршилаётган С.Р. фуқаро Қ.Н. га Бухоро шаҳар М.Анбар кўчасида жойлашган автотураргоҳда 1 (бир) дона “Спички” ёзувли гугурт қутига қадоқлаб солинган ҳолдаги, вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 4.16 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги "Марихуана" гиёҳвандлик воситаларини 850.000 сўм нақд пул эвазига баҳолаб қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олиниб, тегишли тартида расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан С.Р. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech