Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ёнида “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини олиб юрган шахс ушланди
Бухоро шаҳар Шейхон кўчасида яшовчи, 1960 йилда туғилган А.М. исмли шахс, Бухоро шаҳар Газли шоҳ кўчаси бўйлаб, “Тир” парки ёнидан пиёда ҳаракатланиб кетаётганида, вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан унинг шубҳали ҳаракатлари учун тўхтатилиб, ёнлари текширилганида икки дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларга солиб қадоқланган, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлими томонидан берилган хулосага кўра соф вазни 13.07 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини ўтказиш мақсадини кўзламай сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.