Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “Марихуана” сотаётган шахс жиноят устида қўлга олинди.
2021 йил 07 февраль куни Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олинган хабар асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1970 йилда туғилган Бухоро шаҳар М.Улуғбек кўчасида яшовчи, У.К. таниши Қ.Н.га Бухоро шаҳар М.Анбар кўчасида жойлашган автотураргоҳда, 2 дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларда алоҳида қадоқланган ҳолдаги Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 10.82 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги "Марихуана" гиёҳвандлик воситаларини 2.400.000 (икки миллион тўрт юз минг) сўм эвазига сотган вақтида жиноят устида қўлга олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон Ички ишлар бўлими томонидан У.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлаб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.