25 Январ 2021 йил 544

Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ушланган қидирувдаги шахс ёнидан Марихуана гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилиб, суд идораларидан яшириниб юрганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан жорий йилнинг 12 январ кунидан бери қидирув эълон қилинган, Бухоро тумани Гала-Осиё шаҳри Лутфий кўчасида рўйхатда турувчи, 1984 йилда туғилган А.О. нинг яшириниб юрган жойи аниқланиб, қўлга олинди ва ички ишлар бўлимига олиб келиниб, холислар иштирокида ёнлари кўздан кечирилганда, айбланувчи А.О.нинг ёнидан бир дона гугурт қутига қадоқлаб солинган, вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 6,21 граммга тенг озгинадан кўп миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тегишли равишда ҳужжатлаштириб олинган.

Қидирувда бўлган айбланувчи А.О. вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиб, юқоридаги ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech