24 Ноябр 2020 йил 297

Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ўз уйида 99 дона 5,6 калибрли патронларни қонунга хилоф равишда сақлаб келаётган шахс аниқланди

2020 йил 14 ноябрь куни Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Бухоро шаҳар Беруний кўчаси 16-уйда яшовчи, фуқаро А.Қ.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда хонадондаги уйларнинг биридаги шкаф ичида, белгиланган тартибдаги рухсатномасиз, вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра ўқ дорилар туркумига кирувчи, 5,6 калибрли ов милтиғидан отиш учун мўлжалланган 99  дона патронларни қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги ҳолати аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сон Ички ишлар бўлими тергов гуруҳи томонидан А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech