Бухоро шаҳридаги хонадонлардан бирини ўмарган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига “Мутал Бурхонов” маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган О.Ф. ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 10 май куни унинг уйига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, икки дона аёллар тилла занжири, бир дона эркаклар ва бир дона аёллар тилла узуги, икки дона аёллар тилла сирғаси, “Lenova” русумли ноутбук, 50 АҚШ доллари, 60 Евро, 1500 Россия рубли ҳамда 300.000 сўм пулларини ўғирлаб, жами 58.825.000 сўмлик моддий зарар етказиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИОФМБ 4-сон ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тергов ҳамда суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, 1974 йилда туғилган Бухоро шаҳар Пиридастгир маҳалласида яшовчи М.С., ўзининг жиноий шериклари, 1997 йилда туғилган Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Искандар қалъаси” маҳалласида яшовчи, Н.Ш. ҳамда унинг маҳалладоши 1997 йилда туғилган М.Б.лар олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда содир этганликлари аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу жиноий гуруҳнинг вилоятимиз ҳамда республикамизнинг бошқа ҳудудларида содир этилиб фош этилмасдан қолаётган ўғирлик жиноятларига алоқадорликларини аниқлаш борасида тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом этитирилмоқда.