12 Ноябр 2020 йил 781

Бухоро шаҳридан ижарага олган уйида улфатлари учун қиморхона ташкил қилган шахс ушланди

Жорий йилнинг 31 октябрь кунидан 01 ноябрь кунига ўтар кечаси тахминан соат 00:30 ларда Қашқадарё вилояти Касби туманида рўйхатда турувчи, 1995 йилда туғилган З.Х. ижарага олган Бухоро шаҳар А.Жомий кўчаси 52-уй 8-хонадонда таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларини ташкил қилиб, танишлари Э.М., О.А., У.Р., Ш.Б., А.Р. ва С.С.ларга қимор ўйинлари ўйнашлари учун алоҳида жой ажратиб бериб, ўйин жараёнида 1.000, 5.000, 25.000, 50.000, 100.000 сўмлик пул купюраларидан фойдаланган ҳолда қимор ўйинларини ўтказиб турган вақтида Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси Пост патрул хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ППХ батальони ходимлари томонидан аниқланиб, мавжуд ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Қашқадарёлик фуқаро З.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 278-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Text to speech